Kutubxona faoliyati

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ КЎЗИ ОЖИЗЛАР МАХСУС АХБОРОТ-РЕСУРС

МАРКАЗИНИНГ САМАРАЛИ ИШ ФАОЛИЯТИ.

Ҳозирги кунда китобхонлар учун катта қулай шароитлар яратилди. Иш учун кутубхонамиз ходимлари кутубхонага кела олмайдиган китобхонларнинг уйларига бориб китобхонлар қизиқган адабиётлардан хизмат кўрсатиш  яъни ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 20 та китобхонга мулжалланган китоб ўқишлари учун ўқув зали ташкил қилинган. Ўқув залига келган ҳар бир китобхон ўзи танлаган китоб, журнал, рўзномалардан  фойдаланиш имкониятига эгадир. Ўқув залида кўзи ожиз ногирон китобхонлар жамоа бўлиб  овозли китоб эшитиш имконияти ҳам яратиб қўйилган.  Ушбу  имкониятлардан самарали фойдаланилган ҳолда  талабалар учун қўлланмалар тайёрлаб борилади.

Китобхонларга якка тартибда хизмат кўрсатишга доир масалалар борасида жуда кенг. Китоб  ўқиш мавжуд мавзуларини аниқлаш, аниқ бир китобни танлашда ёрдамлашиш, ўқиган китобни қизиқишларни аниқлаш ва шакллантириш ҳамда сўровларга аниқлик киритиш мақсадида  муҳокама қилиш, китоб ўқиш маданиятини тарбиялаш, матбуотда чоп этилаётган нашрлардаги янгиликлардан хабардор қилиб бориш ва тегишли ахборотлар билан  тезкор таъминлаш  кўмаклашиш ва библиографик манбалар маълумотлар билан таништириш.

Жиззах вилоят кўзи ожизлар ахборот-ресурс маркази ходимлари йиллик иш режа асосида тадбирлар ташкил этиб, кўрик танловларга қатнашиб боради. Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан  ҳар йили ўтказиладиган йилнинг “Энг меҳрли кутубхоначиси”  Республика  кўрик танловида  қатнашиб, фахрли ўринларни олиб бир қатор қимматбаҳо совринларни  қўлга киритишди. Бундан ташқари кўчма кутубхоналаримиз ҳамда туманлардаги филиалларимизда ҳам ҳар бир атоқли саналарга доир тадбирлар уюштирилади. Ўтказилган тадбирлардан фотолавҳалар.