Home

2016 йил “Соғлом она ва бола йили”да ўтказилган тадбирлар

МИР АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 575 ЙИЛЛИГИ ҲАМДА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР  ТАВАЛЛУДИНИНГ 533 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “ДИЛИ ХУШ – КЎНГИЛ ОБОД” МАВЗУСИДА АДАБИЙ-МУСИҚИЙ КЕЧА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

8_5113f0e4bf0ae-150x15010 феврал куни вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси, Пахтакор туман 08918-ҳарбий қисм ҳамда жиззах давлат педагогика институти физика-математика факультети, “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда буюк ўзбек шоирлари Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур  таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан “Дили –хуш кўнгил обод” мавзусида адабий-мусиқий кеча ташкил этилди.

Тадбирга “Қассоблик” маҳалласида яшовчи кўзи ожиз фойдаланувчилар, Пахтакор туман 08918-ҳарбий қисм оилалари таклиф этилди. Тадбирни кўзи ожизлар кутубхонаси ходими Д.Очилова олиб борди.

Кечани кутубхона фаҳрий ходими Ё.Ҳайитбоев очиб берди. Улар ўз сўзларида: “Алишер Навоий бобомиз болаликданоқ ўз зеҳни заковати билан замонасининг алломалари Мавлоно Лутфий ва Шарофиддин Али Яздийни назарига тушган мусулмон шарқнинг машҳур мутафаккирларини ижоди билан муттасил танишиб борган. Алишер Навоий туркий ва форсий тилларда ижод этган улкан истеъдод соҳиби. Бобур ҳам шоҳ ва ҳам шоирдир. “Бобур” араб тилида “Шер” дегани. Чиндан ҳам у бу номга муносиб шахс эди. Бобур дид ва завқи баланд шоир бўлиб, гўзал ғазаллар ёзган.” деб ўз сўзларини якунладилар.

Тадбир давомида кутубхона ходимлари ва Пахтакор туман 08918-ҳарбий қисм аскарлари тайёрлаб келган бадиий қисмга берилди. Тадбирга кутубхона ходималари  Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламларига мансуб ғазаллардан намуналар келтиришди. Пахтакор туман 08918-ҳарбий қисм аскарлари Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишни намойиш этишди. Тадбирни янада шукуҳли ўтказиш мақсадида кутубхона ходималари У.Сиддиқова ва М.Акбарова томонидан ажойиб рақслар ижро этилди.

Тадбир якунида кутубхона ходимлари томонидан ҳам Мир Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” асаридан парча келтириб ўтишди.

Тадбир қизиқарли ва шукуҳли тарзда ўтди.

Рисунок1

Рисунок2Рисунок3Рисунок4Рисунок5Рисунок6

“14 ЯНВАР – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ” КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

 “ШУ ЧАМАН, ШУ ЮРТНИ МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ” МАВЗУСИДА

 ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

 qasamyod14 январ куни вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси,  Пахтакор туман 08918 ҳарбий қисми ҳамда “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда 14 январ “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан “Шу чаман, шу юртни мардлар қўриқлайди” мавзусида тадбир кечаси ташкил этилди.

Тадбир вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ҳовлисида бўлиб ўтди. Тадбирга “Қассоблик” МФЙ, меҳр-мурувват шаҳарчасида яшовчи кўзи ожиз фойдаланувчилар, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернати ўқувчилари таклиф этилди. Тадбирни кўзи ожизлар кутубхонаси ходимаси Р.Мамажонова олиб борди. Тадбирни кутубхонамиз фахрий ходими Ё.Ҳайитбоев очиб берди. Ё.Ҳайитбоев барча йиғилган мард жасур эркакларимизни байрам билан табриклаб ўтдилар. Тадбир очиб берилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси янгради.

Тадбирга ташриф буюрган Пахтакор туман 08918 ҳарбий қисм лейтенанти Нуриддин Одиловга, Жиззах давлат Педагогика институти физика-математика факультети, Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчиси Шоим Кенжаевларга сўз берилди. Улар барчани ушбу байрам билан табриклаб, ўз тилакларини билдириб ўтишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида аскарларимизга совға тариқасида вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари томонидан тайёрланган “Лейтенант” номли қўшиқга ажойиб рақслари билан барчани табриклаб ўтдилар.

Тадбир давомида 08918 ҳарбий қисм аскарлари ҳамда Жиззах давлат Педагогика институти физика-математика факультети, Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати аъзолари бир қанча дилтортар қўшиқлари билан барчанинг кўнглини ҳушнуд айлашди.

Тадбир жуда шукуҳли ва қизиқарли тарзда ўтди.

Рисунок1Рисунок2Рисунок3Рисунок4Рисунок5Рисунок6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – АДОЛАТ МЕЗОНИ

7a1af8c7f4e7795dc5ffaf38b8bd4b754 декабр куни вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказида марказ ходимлари, Жиззах давлат педагогика институти “Физика-математика” факультети, “Камолот” ЁИҲ ва Пахтакор туман 08918 ҳарбий қисми билан ҳамкорликда “3 декабр – Халқаро ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – адолат мезони” ва “Ярим кўнглим бутланур сенинг меҳринг билан Ватан” мавзусида тадбир кечаси ташкил этилди.

Тадбир вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг ўқув залида бўлиб ўтди. Тадбирга кўзи ожиз ногирон фойдаланувчилар, Шаҳар кўзи ожизлар жамияти, кўзи ожизлар маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлар таклиф этилди.

Тадбирни Жиззах давлат педагогика институти “Физика – математика” факультети “Камолот” ЁИҲ аъзоси А.Пардаев олиб борди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграб ўтди. Тадбир кечасини очиб бериш учун сўз кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фахрий ходими Ё.Хайитбоевга берилди.

– 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунидир. Ўзбек тилида Конституция сўзи “асосий қонун”, яъни давлатни бошқариш, унинг ички ва ташқи ҳудудларини идора қилиш каби маъноларни англатади, – дейди Ё.Хайитбоев. – Бу қомусий ҳужжатларнинг халқчилиги шундаки, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилгандир. Мустақил Ўзбекистоннинг тарихида биринчи Конституциясининг қабул қилиниши Республиканинг янгидан туғилиши, ҳақиқий мустақилликка қўйилган мустаҳкам пойдевордир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик берган ҳуррият тимсолидир. Унинг тарихий аҳамияти ва моҳияти шундан иборатки, унда Республика фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги, қадриятлари, урф-одатлари, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ўз ифодасини топган.

Тадбир давомида Жиззах вилоят Пахтакор туман 08918 ҳарбий қисм оддий аскари А.Омонов ҳамда  Жиззах давлат педагогика институти “Физика-математика” факультети “Камолот” ЁИҲ етакчиси Ш.Кенжаевлар сўзга чиқишди. Улар ҳам барчани байрам билан қутлаб ўзларининг совғаларини йиғилганларга тақдим этдишди.

Шунигдек, тадбирда Жиззах шаҳар кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаевга сўз берилди. У ушбу тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди ва кўзи ожиз, ногирон фойдаланувчиларга ўзларининг эсдалик совғаларини топшириб, барчани байрам билан қутлади.

Тадбирнинг бадиий қисмида вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари ўзларининг ажойиб рақслари ҳамда Г.Қодирова томонидан “Бу менинг кўзим эмас онажонимники” номли шеъри билан ўз истеъдодларини намойиш этишди. Бундан ташқари Пахтакор туман 08918 ҳарбий қисм аскарлари Салимов Бобурбек “Оллоҳимга айтиб бер” номли қўшиғи ва ажойиб саҳна кўринишлари билан Жиззах давлат педагогика институти “Физика-математика” факультети “Камолот” ЁИҲ фаоллари ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан барчанинг кўнглини ҳушнуд этишди. Тадбир жуда мазмунли ва қизиқарли ўтди.

Рисунок1

Рисунок2Рисунок3Рисунок4

Рисунок5Рисунок6

“ОҚ ҲАССА” КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “ОЛАМНИ ҚАЛБ ИЛА КЎРГАН ИНСОНЛАР” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

988161a460d3602b480e4ebcfb2347892015 йил 12 ноябр куни  Жиззах вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказида шаҳар кўзи ожизлар жамияти билан ҳамкорликда 13 ноябр – “Оқ ҳасса” куни муносабати билан “Оламни қалб ила кўрган инсонлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирни ўқув зали бўлим мудираси Ф.Мелиева олиб борди. Тадбирга Жиззах шаҳар  кўзи ожизлар жамияти, “Қассоблик” маҳалласидаги меҳр-мурувват шаҳарчасида яшовчи бир гуруҳ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фойдаланувчилар таклиф этилди.

Тадбирни вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фахрий ходими Ё.Хайитбоев очиб берди. Шунингдек, тадбирда марказ директори ўринбосари Ш.Мамадиева сўзга чиқиб, фойдаланувчилар учун кутубхона томонидан яратилган имкониятлар ҳамда кутубхонада мавжуд бўлган адабиётлардан келиб фойдаланишлари ва ўзлари қизиққан саволларга жавоб топишлари мумкин” эканлигини ўз сўзларида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбиримиз янада қизиқарли ўтказиш мақсадида шаҳар кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаев томонидан шахмат-шашка спорт мусобақаси ташкил этилди. Меҳр-мурувват шаҳарчасидан таклиф этилган меҳмонлар ичидан 10 нафар фойдаланувчилар шахмат-шашка мусобақасида иштирок этишди, мусобақа қизиқарли тарзда якунланди. Мусобақа ғолибларига шаҳар кўзи ожизлар жамияти томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Ушбу тадбир кечасида кутубхонамиз ходимлари С.Муродова, У.Сиддиқова ўзларининг шўх рақслари, Г.Қодирова, С.Қўйсинбоевалар томонидан ифодали шеърлар йиғилганларга ўқиб эшиттиришди.

“ОИЛА — ЖАМИЯТНИНГ НЕГИЗИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

imagesОила қанчалар муқаддас маскан эканлиги фарзандларимиз онгига болалигиданоқ муҳрланиб боради. Зеро, муқаддас заминимизда қадимдан миллий урф-одат ва анъаналаримизни ёш авлод онгига сингдиришда, уларни жисмонан баркамол, маънан етук, меҳр-оқибатли инсонлар қилиб тарбиялашда оила муҳити муҳим ўрин эгаллаб келган.

Оиланинг муқаддас эканлигини ёшларимизга тушунтириш ҳамда ҳозирги кунда долзарб мавзу – одам савдоси, алданиб қолишларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ҳамда 08918 ҳарбий қисм билан ҳамкорликда “Оила — жамиятнинг негизи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат марказнинг ўқув залида бўлиб ўтди. Суҳбатни марказ ходимаси Р.Мамажонова олиб борди. Даврани очиб бериш учун сўз кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фахрий ходими Ё.Хайитбоевга берилди.

– Бугунги кунда ёшлар оилани нақадар муқаддас маскан эканлигини тўла ҳис этиши, оила қуришга масъулият билан қараши лозим, – дейди Ё.Хайитбоев. – Ҳозирда ёш оилаларимиз арзимас сабаблар билан ажрашиб кетишмоқда. Бунинг асосий сабаби ёшларнинг эрта турмуш қуришидир. Жамиятнинг асосий негизи бўлмиш оила ҳар томонлама равнақ топиши учун ҳар бир оила аъзоси масъулдир.

Шундан сўнг, сўз  Мудофа бошқармаси бошлиғи ўринбосари, майёр Шуҳрат Ғаниевга берилди.

– Президентимиз раҳнамолигида келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак бериш масалаларига устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда, – дейди Ш.Ғаниев. – Ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оила ва жамият олдидаги масъулиятни кучайтириш, тиббий маданиятини юксалтириш долзарб аҳамиятга эга. Оила қуриш арафасидаги йигит-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга тиббий зарур психологик, ҳуқуқий-ижтимоий кўмак бериш, ёш оилалар учун имтиёзли кредитлар ажратишга доир амалий чора-тадбирлар бунинг ёрқин далилидир.

– Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрнини мустаҳкамлашда кўмаклаштириш мақсадида фонд, халқ таълими тизимлари ва фуқаролар йиғинлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Қассоблик” маҳалласи маслаҳатчиси Латофат Бекназарова. – Маҳаллалар ва таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини мунтазам ўрганиб бориш, ўқувчиларнинг давомати, одоб-ахлоқини назоратга олиш, уларни турли ўқув ва спорт тўгаракларига жалб этиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилиб, масъуллар бириктирилмоқда. Шу билан бирга, қизлар тарбиясига эътибор қаратиш, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш, эрта никоҳ ва оилавий низоларнинг олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш  мақсадида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлар ва академик лицей ўқувчилари учун “Она бўлишга тайёрмисиз?”, “Оилавий қадриятлар”, “Оила ва никоҳ муқаддас” каби мавзуларда семинарлар ташкил этилмоқда.

– Инсондаги барча фазилатлар аввало оила муҳитида шаклланади, – дейди 1-оилавий поликлиникаси акушер-генеколог врачи Ченталева Марианна. – Ҳудудимизда ёшларни оилага тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини тушунтиришга бағишланган тадбирлар мунтазам ўтказилади. Таълим масканларида ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Эрта ҳомиладорликнинг салбий оқибатлари” каби мавзуларда семинар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ушбу семинарларда шифокорлар ва ҳуқуқшунослар билан бирга хотин-қизлар қўмиталари ходимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вакиллари, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали фаоллари ёшларга никоҳгача тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурати, эрта турмуш ва эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оила саломатлиги мавзуларида атрофлича тушунчалар берилмоқда. Зеро, оиланинг  тинч ва ҳотиржамлиги, мустаҳкам ва саломатлиги, муқаддас ва барқарорлиги жамият келажагининг мустаҳкамлигини ҳамда барқарорлигини белгилаб беради.

Суҳбат сўнгида марказ ходимлари томонидан “Одам савдоси” деб номланган саҳна кўриниши намойиш этилди.

Рисунок1

Рисунок2 Рисунок3 Рисунок4 Рисунок5 Рисунок6

ДАВРА СУҲБАТИ: КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТНИНГ ФАЙЗ-БАРАКАСИ БОР”

f12015-йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан 5 отябр куни вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази  ўқув зали бўлимида Жиззах шаҳар 3-сонли аҳоли дам олиш маданият маркази, шаҳримиздаги 2-оилавий табобатхонанинг терапивт шифокори З.Казакова билан ҳамкорликда “Кексалари эъзозланган юртнинг файз-баракаси бор” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатни Ф.Мелиева олиб борди ва очиб бериш учун сўзни марказнинг фахрий ходими Ё.Хайитбоевга берди. Ф.Мелиева йиғилганларга суҳбат мавзуси ҳақида қисқача маълумот берди. Сўнгра 2-оилавий табобатхонанинг терапивт шифокори З.Казаковага сўз берилди. З.Казакова давра қатнашчиларига Республикамизда “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, кексаларни саломатликларини кузатиб бориш мақсадида уларни бепул тиббий кўриклардан ўтказиш ишларини, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатилаётганлиги, дам олиш масканларига бепул йўлланмалар билан таъминланаётганлиги, шунингдек, 2-табобатхона кузатувида бўлган ҳудудларда хасталиги жиддий, оғир беморларнинг ҳозирга қадар учрамаганлиги, бунинг учун барча тиббиёт ходимлари кексаларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатишаётганлигини ўз маърузасида айтиб ўтди.

З.Казакова маърузасини якунлагач, давра қатнашчилари томонидан берилган саволларга жавоб берди. Ф.Мелиева З.Казаковага йиғилганлар номидан миннаддорчилик исҳор қилди. Давра суҳбати қизиқарли тарзда ўтди.

Рисунок1

Рисунок2

Рисунок3

ДАВРА СУҲБАТИ: “ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ”

 

fc8d345632f1d4117645c4af03e5d71227 октябр куни кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази “Вояга етмаган ёшлар” билан ишлаш бўйича “Ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш – давр талаби” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернатида бўлиб ўтди. Давра суҳбатини кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходими Г.Қодирова олиб борди. Давра суҳбатида кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернати ўқувчилари қатнашди. Давра суҳбати давомида “Ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш – давр талаби” мавзусида Г.Қодирова бир қанча тушунчалар бериб ўтдилар.

– Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишига алоҳида эътибор қаратилмоқда – дейди Г.Қодирова. – Ўғил-қизларимизнинг маънавий, ахлоқий жиҳатдан етук инсон бўлиб камол топишлари учун барча зарур шароитлар яратилаяпти. Ана шундай эътибор, меҳрибонликка жавобан фарзандларимиз ҳам ижтимоий ҳаётда ўз ўрни, мавқеига эга бўлиб, билим ва иқтидорларини ишга солиб, ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучига айланишмоқда. Ёшлар тақдири – мамлакат тақдири экан, бундай масъулиятли ишга бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ. Вояга етмаганларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг таълим ва фан, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, меҳнат ва бошқа соҳаларда кафолатланган ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашга устувор аҳамият берилди. Текширишлар самарадорлиги ўтган йилга нисбатан бирмунча яхшиланди. Бекорчилик – ҳар қандай жиноятнинг илдизи ҳисобланади. Бундай қусурларга йўл қўймаслик учун, албатта, ёшлар бандлигини таъминлашимиз шарт. Ёшларнинг келажак эгалари сифатида эътироф этилиши эса уларнинг тақдирига барчамиз дахлдор эканлигимизни англатиб, зиммамизга улкан масъулият юклайди.

   Рисунок1Рисунок2Рисунок3

           

“ҚАЛАМ АҲЛИНИНГ ЖОН ОЗУҒИДИР ТИЛ” МАВЗУСИДА

ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

 Дунёдаги ҳар бир тилнинг ўзига хослиги бор. Жумладан, ўзбек тили ҳам ўзининг жозибаси билан алоҳида ажралиб туради. Шу боис у эҳтиромли ва эътиборли она тили ҳамда мамлакатимизнинг давлат тили сифатида ривож, равнақ йўлида бормоқда. Бугун она тилимиз маънавиятимизнинг шаклланиши ва камол топишида муҳимлиги, шу сабабли унга эътиборли бўлишни тақазо этади.

Ўсиб келаётган ёш авлодга ўзбек тилиниг нақадар бойлиги, она тилимизга бўлган эътиборни англатиш мақсадида 21 октябр Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг ўқув зали бўлимида “Қалам аҳлининг жон озуғидир тил” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатда Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернати ўқувчилари ва марказ ходимлари иштирок этишди. Суҳбатни марказ кутубхоначиси Н.Абдуллаева олиб борди. Суҳбатни очиб бериш учун сўз марказ директор ўринбосари Ш.Мамадиевага берилди.

– Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бўлмиш она тилимиз, ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлган тарихий санани ҳар йили тил байрами сифатида юксак ғурур ва ифтихор билан нишонлашимиз замирида катта маъно бор, – дейди Ш.Мамадиева. – Она тилга муҳаббатнинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга оналаримиз алласи, ота-боболаримиз каломи, ҳазрат Мир Алишер Навоий асарлари билан кириб келган. 1989 йил 21 октябр Ўзбекистон Рспубликаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши халқимизнинг миллий мустақиллик ғоялари пишиб етилганидан далолат эди. Мамлакатимизда ўтган йилларда рўй берган оламшумул ўзгаришлар, мислсиз ютуқларимиз ўша тарихий Қонуннинг нақадар ҳаётлигини яққол исботлаб берди. Бу борадаги энг катта ютуқ шундан иборатки, ҳалқимиз ўз юртида, барча соҳаларда ўз она-тилининг имкониятларидан эркин фойдаланиш, эҳтиёжларини қондириш, муаммоларини ҳал этиш имконига эга бўлди.

Эндиликда давлат тизимининг барча поғоналарида ҳамма ишлар ўзбек тилида юритиляпти. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили – ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи  барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароитлар яратади”.

Суҳбат давомида марказнинг ёш фойдаланувчиси Х.Жўраева томонидан “Она тилим” шеъри ўқилди.

Шунингдек, давра суҳбатида 21 октябр Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан  “Қалам аҳлининг жон озуғидир тил” мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этилди. Китоб кўргазмасидан жой олган адабиётлар ўқув зали ходими Ш.Абдурасулова томонидан шархлаб ўтилди. Кўргазмадан китобхонлар фойдаланиши учун шароитлар яратиб берилди.

Рисунок1Рисунок2Рисунок3             

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ АБДУЛЛА ҚАҲҲОР (1907-1968)

ТАВАЛЛУДИНИНГ 107 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ

                           ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ                           

    17 сентябр куни Жиззах вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ўқув зали бўлимида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва санъатига беқиёс ҳисса қўшган адиб Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан “Энг ёрқин ижод соҳиби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатга Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернат ўқувчилари таклиф этилди. Давра суҳбатини ўқув зали бўлими ходими Г.Cултонова олиб борди. Суҳбат давомида ўқув зали бўлим ходими О.Қодирова томонидан Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижод йўли ҳақида йиғилган ўқувчиларга ўқиб эшиттирилди.

“Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва санъати ривожига беқиёс ҳисса қўшган адиб Абдулла Қаҳҳор ўзбек ҳалқининг ҳаёти, инсоннинг ички ва руҳий ҳолати тўғрисида ўлмас асарлар яратди. Абдулла Қаҳҳор 1907 йил 17-сентябрда Қўқон шаҳрида, темирчи оиласида таваллуд топган. Олдин эски мактабда, “Истиқбол” мактаб-интернатида, сўнгра, Қўқон педагогика техникумида ўқиди. Ҳажвий шеър ва фельэтонларига “Норин шилпиқ” “Эркабой” каби тахаллус қўйган” деб, ўқувчиларни адибнинг ҳаёт йўли билан таништирди.

Сўнгра мактаб ўқувчилари томонидан Абдулла Қаҳҳор ижодидан ёд олинган шеърлар ўқувчилар томонидан айтилди. Ижодкорнинг ёзган асарлари бўйича иштирокчилар ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.

Бўлиб ўтган давра суҳбати орқали ўқувчиларнинг Абдулла Қаҳҳор ижодига бўлган қизиқишлари ва у тўғрисидаги билимлари янада кенгайди.

Рисунок1 Рисунок2

1-ОКТЯБР ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

“СИЗГА ТАЪЗИМ АЗИЗ УСТОЗЛАР” ШИОРИ ОСТИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

 28 сентябр куни 32-махсус мактаб интернатида 1 октябр устоз ва мураббийлар куни муносабати билан “Сизга таъзим азиз устозлар ” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирга 32-махсус мактаб интернати 7-б синф ўқувчилари таклиф этилди. Давра суҳбатини очиб бериш учун сўз 32-махсус мактаб интернати кутубхоначиси Ў.Тўйчиевага берилди. У барча ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади.

Ўқувчилардан С.Тоштемеров, Ф.Қаршиева, Ш.Маматқулова, Х.Худойбердиев, Д.Умурзоқов, А.Боитовлар устозлари ҳақида гапириб, уларни байрам билан қутлашди ва устозлар ҳақида ёд олган шеърларини айтиб беришди.

Шундан сўнг, сўз Жиззах вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Н.Абдуллаевага берилди. У ўқувчиларга ўзи тайёрлаб келган маърузасини кўргазмали қуроллар билан ўқиб эшиттирди: ”Мактаб остонасига илк қадам қўйганимизда қўлимизга қалам тутқазиб, алифбони ўргатган устозимиз меҳнатини доимо чуқур энтикиш билан эслаймиз ва қалбимизда уларга нисбатан чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз. Бу муборак байрам кунида барча устоз, мураббий, ўқитувчи, тарбиячи ва борингки, ҳаётнинг қайси жабҳасида бўлмасин, бизга нимадир ўргатган, тўғри йўлга бошлаган азиз инсонларни ҳурматини яна бир бор бажо келтирамиз. “Устоз отангдек улуғ” нақли бежиз эмас. Чунки қадим-қадимдан  халқимиз устоз ва мураббийларни эъзозлаб, қадрлаб келади. Уларнинг ўгитлари авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Шу боис устозлар меҳнатига  давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътироф қаратилиб, мустақилликка эришганимиздан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996-йил 9 январдаги фармони билан 1 октябр “Ўқитучилар ва мураббийлар куни” деб элон қилинди. 1997-йилдан бошлаб эса 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида нишонланиши анъанага айланди. Президентимиз раҳнамолигида ўқитувчилар ва мураббийларини обру-эътиборини янада юксалтиришда ёшларимизнинг билимли бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда” дея ўз маърузасини якунлади ва устозларни яна бир бор муборакбод этди.

Шундан сўнг, ўқувчилар ижросида шўҳ куй ва рақслар намойиш этилди.

Рисунок8 Рисунок9 Рисунок10 Рисунок12

“УСТОЗ СЎЗИНГИЗДАН ТАРАЛАР ЗИЁ, ОЛАМ МУНАВВАРДИР, МУНАВВАР ДУНЁ”

МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

     1 октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 29 сентябр куни кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг ўқув залида “Устоз сўзингиздан таралар зиё, олам мунаввардир мунаввар дунё” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

      Давра суҳбатига кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернати ўқувчилари таклиф этилди. Суҳбатни ўқув зали ходимаси О.Қодирова олиб борди. Суҳбатни очиб бериш учун сўз марказнинг фахрий ходими Ё.Хайитбоевга берилди. У ўз сўзида барча ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан такриклаб, “Ўқитувчилик касби энг машаққатли касблардан Устоз деган номга лойиқ бўлиш, бу номни оқлаш  машаққатли вазифадир. Шифокор хато қилса, биргина инсон ҳалок бўлади аммо устоз, ўқитувчи хато қилса, неча-неча инсонлар ҳалокатга юз тутади. Ёш ўсиб келаётган авлодни илмли, одобли Ватанимиз келажаги учун нафи тегадиган фарздлар этиб тарбиялашда омад, ишларинга ривожлар тилаймиз. Азиз ўқувчилар, сизлар ҳам устозларингизни юзини ёруғ қилиб, қилган меҳнатларини юзага чиқаришларингизни сўраб қолардек”- деб ўз сўзига якунлади.

    Суҳбат давомида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернати бошланғич синф ўқувчилари томонидан устозларга бағишлаб шеърлар ўқилди. Суҳбатда “Устоз сўзингиздан таралар зиё, олам мунаввардир, мунаввар дунё” мавзуси остида китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Рисунок3

Рисунок4

Рисунок6

Рисунок5

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШМОҚ – БАРКАМОЛ АВЛОДЛАРНИ ЯРАТМОҚ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

    28 сентябр куни вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг ўқув залида “Вояга етмаган ёшлар” билан ишлаш бўйича “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ – баркамол авлодларни яратмоқ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

     Давра суҳбатига Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб интернати ўқувчилари таклиф этилди. Ушбу давра суҳбатини Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлим ходимаси Ш.Махмудова олиб борди. Барча ўқувчиларга ушбу давра суҳбатини ташкил этишимизнинг мазмун моҳияти тушинтириб ўтилди. “Вояга етмаган ёшлар” билан ишлаш бўйича чиққан бир қанча қарор ва қонунлари таништириб ўтилди.

Давра суҳбати давомида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ – баркамол авлодларни яратмоқ” мавзусида тайёрланган маъруза ўқиб эшиттирилди. “Мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминлаш, фарзандларимизнинг қонуний  манфаатларини муҳофаза қилиш, энг муҳими, баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртбошимизнинг “Фарзандларимиз биздан афзалроқ, биздан биздан ўткирроқ, биздан покроқ, савоб ишларни биздан ҳам кўпроқ қиладиган бўлишлари лозим. Улар жаҳон умумбашарий ютуқларини эгаллашлари, тарихимизни, маданиятимизни, буюк аждодларимиз қолдирган меросни чуқур билмоғи керак. Бизнинг асосий куч-қудратимиз ва келажагимиз ана шунда. Бугун зўр умидлар билан қураётган янги жамиятимизнинг мазмун-моҳияти ҳам аслида ана шундадир”, деган сўзлари бежиз айтилмаган. Ёшлар – ҳар бир халқнинг орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган катта куч. Миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган ёшлар мамлактимизни модернизация қилиш ҳамда замонавий демократик жамият қуриш йўлида кенг қўламли, мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодирдир.  Маълумки, фарзанларнинг яхши яшаши, камол топиши учун оила бирдан бир макон ва табиий муҳит ҳисобланади. Шунинг учун ҳам “Оила кодекси”нинг 2-моддасига асосан бола туғилган ва яшаб турган оилага унинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолга етиши ҳақида ғамхўрлик қилиш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган. Шундай экан ҳар бир ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодга барчамиз ғамхўр бўлишимиз, уларни ҳар хил иллатлар домига тушиб қолишларидан асрашимиз, маърифатли ва маданиятли инсон қилиб тарбиялаш биз катталарнинг бурчидир. Азиз ёшлар, биз Ватанимизга содиқ ва керакли инсон бўлиб етишайлик.” деб ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.

Рисунок1Рисунок2

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ КЎЗИ ОЖИЗЛАР МАХСУС АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 24 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “БЕТАКРОРИМСАН, ЯГОНАСАН ОНА ВАТАНИМ – ЎЗБЕКИСТОНИМ” ШИОРИ ОСТИДА “СЕН ЯГОНАСАН МУҚАДДАС ВАТАНИМ” МАВЗУСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

 18 август куни Жиззах вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази, Жиззах шаҳар кўзи ожизлар жамияти, Жиззах вилоят кўзи ожизлар жамияти, “Қассоблик” МФЙ ҳамда Кўзи ожизлар маданият ва аҳоли дам олиш маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним –Ўзбекистоним” шиори остида “Сен ягонасан муқаддас  Ватаним” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбири вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ҳовлисида бўлиб ўтди. Тадбир майдони байрамона тарзда яъни ватанимизнинг рамзлари бўлмиш байроқчалар, шарлар ва гуллар билан безатилди. Тадбирга “Қассоблик” маҳалласида яшовчи кўзи ожиз фойдаланувчилар, “Жиззах овози” газетаси ҳуқуқ бўлими муҳаррири Асад Мустафоев, Республика “Қадрият” газетаси муҳаррири Баҳодир Саломов, Жиззах шаҳар маънавий-тарғибот бўлими раҳбари Азиз Мусурмонов, вилоят Халқ ижодиёти маънавият ва маърифий ишлари марказ мутахассиси Ҳусан Убайдуллолар таклиф этилди.

Байрам тадбирини вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимаси Ў.Расулова олиб борди. Тадбирни очиб бериш учун сўз Ш.Мамадиевага берилди. Ш.Мамадиева ўз сўзида барча йиғилганларни мустақиллигимизнинг 24 йиллиги билан қизғин табриклаб, давра очиқ деб эълон қилди, сўнгра Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграб ўтди.

Тадбир давомида “Жиззах овози” газетаси ҳуқуқ бўлими муҳаррири Асад Мустафоев, Республика “Қадрият” газетаси муҳаррири Баходир Саломов, вилоят Халқ ижодиёти маънавият ва маърифий ишлари марказ мутахассиси Ҳусан Убайдуллоларга сўз берилди. Уларнинг барчаси илиқ тилаклар билдириб, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларни билдириб ўтдилар.

Шунингдек, давомида Жиззах вилоят кўзи ожизлар жамияти раиси С.Иргашевага ҳамда шаҳар кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаевга сўз берилди, улар барча тадбир ташкилотчиларни мустақиллигимизнинг 24 йиллиги билан чин юракдан табриклаб, 11 август куни бўлиб ўтган “Шахмат-шашка” мусобақаси иштирокчиларини фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирлаб ўтишди.

 Тадбиримизнинг  бадиий қисмини очиб бериш учун навбат 2-сонли мусиқа мактабидан “Қалдирғоч” доирачилар ансамблига берилди. Бадиий қисмимизда ёш фойдаланувчиларимиздан бири Оқилова Юлдуз ажойиб рақси ҳамда Шаропов Сирожиддин “Она” номли қўшиғи билан иштирок этди. Тадбиримизга янада кўтаринкилик улашиш мақсадида кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари тайёрлаган оммавий рақс,  Ф.Мелиева ҳамда Х.Наримоноваларнинг яккахон рақслари давра иштирокчиларига ҳуш кайфият бахш этди. Мусатақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишлаб, 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари К.Зухурова ва Ў.Расулова томонидан “Бобойжоним, кампиржоним” номли мусиқий кўриниш кекса отахон ва онахонларимиз кўнглини янада ҳушнуд этди.

Кўзи ожизлар маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Юсуф Ибодов томонидан “Наманган” тановари ижро этилди. Вилоят академик халқ бадиий жамоаси дирекцияси хонандаси Шерзод Эркинов ижросида шўх қўшиқлар ижро этилиб, йиғилган кекса онахон ва отахонлар рақсга таклиф этилди. Байрамона тадбиримизга келган Жиззах санъат коллежи талабаси Диёр Муродов ижросида жонли гитара чолғусида қўшиқ ижро этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Мустаққиллигининг 24 йиллигига бағишлаб тайёрланган байрам тадбирини сўнги қисмида вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимаси К.Зухурова “Халқим”  номли қўшиғи билан тадбир якунланди.

Тадбир жуда қизиқарли ва кўтаринки шукуҳда бўлиб ўтди.

 IMG_1793  IMG_1833IMG_1820IMG_1830                IMG_1799

 IMG_1898IMG_1908IMG_1939IMG_1963IMG_1980

IMG_2011

IMG_2073IMG_2118IMG_2112

IMG_2121

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 24 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА “АҚЛ ЧАРХИ” СПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Chess_set_of_the_USSR-615x535-215x193   2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишлаб 11-август куни вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг ўқув залида Жиззах шаҳар кўзи ожизлар жамияти ҳамда вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида “Ақл чархи” мавзусида хотин-қизлар ўртасида шахмат-шашка спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада меҳр-мурувват шаҳарчасида истиқомат қилувчи 8 нафар ёши кекса аёллар иштирок этишди.

Мусобақага вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази директори ўринбосари Ш.Мамадиева ҳакамлик қилиб борди. Мусобақа ўйин қонун-қоидаларига амал қилинган ҳолда олиб борилди.

Қизиқарли ва мунозарали ўйинда Бўтаева Озода, Соатова Фарида, Рашидова Гулсоралар ғолиб бўлишди. Мусобақа ғолиблари Жиззах шаҳар кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сагдуллаев ҳамда вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

DSC_0735

  DSC_0726DSC_0727    DSC_0734

СЕМИНАР ТРЕНИНГ: ТАШАББУС! ИНТИЛИШ! ҒАЛАБА!

Рисунок12015 йил 8-август куни Вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази биносида “Ёшлар клуби” масъул аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015-йил 19-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари қошида “Ёшлар клуби” ташкил этиш тўғрисида”ги 347-сонли буйруғига асосан вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси қошида “Ёшлар клуби” ташкил этилганлиги ҳақида семинар бўлиб ўтди.

DSC_0689Семинарда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдураим Шарипов, вилоят халқ ижодиёт маркази раҳбари Содиқ Лутфуллаев, вилоят халқ ижодиёти маркази бош мутахассиси Ҳусан Убайдуллаев, вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази директори ўринбосари Шаҳноза Мамадиева, вилоят халқ ижодиёти маркази бўлими бошлиғи Юнусов Ғулом, “Ёшлар клуби” раҳбари Холмурод Норматов ҳамда клуб аъзолари ва ҳар бир туманнинг бир нафардан фаол вакиллари қатнашишди.

Семинарда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси қошида ташкил этилган “Ёшлар клуби” аъзолигига шаҳар ва туманлардан фаол ёшларни қабул қилиш ва уларга шаҳар ва туманлардаги фаолияти учун  амалий-услубий ёрдам кўрсатиш масалалари кўрилди.

 DSC_0691Тадбирни очиб бериш учун сўз вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдураим Шариповга берилди.

– Ўзбекиистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган, – дейди Абдураим Шарипов. – Мазкур қарор ижроси таъминлаш юзасидан мамлакатимизда ўсиб, вояга етаётган ёш келажак авлодни ҳар тарафлама мукаммал тарбиялаш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишларига кўмаклашиш, ёшларнинг маънавий ва маданий спорт оламини бойитиш, ёшларга ижод ва билим чўққиларини эгаллаши учун кўмак бериш, уларни маданият ва спорт соҳасидаги эришаётган ютуқларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиш, ёшлар томонидан яратилган истиқболли ғоя ва лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш, маданият ва спорт соҳасида юқори малакали кадрлар заҳирасини тайёрлаш, ёшларнинг қизиқишлари бўйича ҳамкорликда фаолият юритиш имкониятини яратиш мақсадида ушбу клуб ташкил этилди. Сиз ёшлар мана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишонаман.

DSC_0710Шундан сўнг “Ёшлар клуби” раҳбари Холмурод Норматов иштирокчиларга клубга аъзо бўлиш тартиби ва имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

– Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015-йил 19-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари қошида “Ёшлар клуби” ташкил этиш тўғрисида”ги 347-сонли буйруғига асосан “Ёшлар клуби” ташкил этилди – дейди Холмурод Норматов. –  “Ёшлар клуби” аъзолигига 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маданият ва спорт соҳасида фаолият юритаётган ёшлар қабул қилинади.

Бошқарма қошида ташкил этилган “Ёшлар клуби” аъзолари ўзларининг иш фаолиятини Тошкент шаҳрида ўтказилган семинар-тренинг таъсуротлари асосида бошлаб, энг аввало ўзларининг иш режа ва тадбирлар режаларини ишлаб чиқдилар ва ўзларининг йиллик иш режалари асосида вилоятимиз миқёсида иқтидорли ёшларни аиқлаш ва уларнинг иқтидорларини намоён этиш мақсадида “Ижодимиз сенга, Ватан!”, “Ҳуш кайфият”, “Созлар навоси” танловлари, “Ёшлик завқи”, “Санъат мактаби”, “Санъат қалдирғочлари” каби бир қатор фестивал ва кўрик танловларни ташкил этдилар. Мамлакатимизда ўсиб, вояга етаётган ёш келажак авлодни ҳар тарафлама мукаммал тарбиялаш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишларига кўмаклашиш, ёшларнинг маънавий ва маданий спорт оламини бойитиш, ёшларга ижод ва билим чўққиларини эгаллаши учун кўмак бериш, уларни маданият ва спорт соҳасидаги эришаётган ютуқларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Клуб фаолияти Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Бошқарув кенгаши томонидан назорат этилади ва мувофиқлаштирилади ҳамда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва маҳаллий бўлимлари ва тизим ташкилотларида (маданият ва спорт муассасалари ва ташкилотларида) ўз фаолиятини юритади.

Семинарнинг асосий мақсади клуб фаолияти ва вазифалари ҳақида кенгроқ тушунчалар бериш, шаҳар ва туманларда, чекка қишлоқларда ўсиб келаётган ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни маданият ва спорт соҳасидаги фаолиятларига ҳамда ёшлар томонидан яратилган истиқболли ғоя ва лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш, Республика, вилоят, шаҳар ва туманларда ташкил этилаётган кўрик-танловлар, фестиваларга ёшларни жалб этиш, маданият ва спорт соҳасида юқори малакали кадрлар заҳирасини тайёрлаш, ёшларнинг қизиқишлари бўйича ҳамкорликда фаолият юритиш имкониятини яратиш.

DSC_0706Тадбир давомида вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази директори ўринбосари Шаҳноза Мамадиева сўзга чиқиб: – Бугунги кунда Республикамизда муҳтарам юотбошимиз томанидан амалга оширилаётган оламшумул ишлар қаторида ёшларга, келажак авлод ворисларига ҳар томонлама эътибор қаратилмоқда. Буни биз ёшларимизни турли соҳаларда қўлга киритаётган ютуқларида кўриб турибмиз. Ана шундай эътиборлар асносида мамлакатимизда ўсиб вояга етаётган ёш авлодни ҳар томонлама мукаммал тарбиялаш, иқтидорли ёшларни аниқлаб топиш, ижод ва билим чўққиларни эгаллашларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида “Ёшлар клуби” ташкил этилгани мени қувонтирди. Бугун биз ана шу клубнинг дастлабки фаолияти билан танишиб, унинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Мен давлатимизнинг доно сиёсатини амалга оширишда вилоятимизда ташкил этилган клуб аъзоларининг эзгу ишларига омад тилайман. Келажакда уларнинг қўлга киритган ажойиб ютуқларини бутун жаҳон қўллаб-қувватлашини истаб қоламан. – деб ўз сўзини якунлади.

DSC_0715Тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ҳамда клубга аъзо бўлиб, тумандаги иқтидорли ёшларни излаб топиб, уларни  истеъдодларини юзага чиқаришда ўз ҳиссаларини қўшишини таъкидлаб ўтишди.

“БЕТАКРОРИМСАН, ЯГОНАСАН, ОНА ВАТАНИМ – ЎЗБЕКИСТОНИМ!”

ШИОРИ ОСТИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ.

2015 йил 3 август куни Жиззах вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб, “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “Сен ягонасан муқаддас Ватан!” мавзусида тадбир ўтказилиши юзасидан давра суҳбати бўлиб  ўтди.

Суҳбатга Жиззах шаҳар кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаева, “Қассоблик” маҳалла фуқоролар йиғини раиси С.Ропиев, маҳалла маслаҳатчиси Л.Бекназорова, 3-сон маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлари ва ёшлар клуби ходимлари таклиф этилди.

Давра суҳбатини ўқув зали бўлим мудираси Мелиева Феруза олиб борди ва йиғилганларга суҳбатни ўтказишнинг асосий мақсади тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди.

Суҳбатда марказ директор ўринбосари Ш.Мамадиева сўзга чиқиб, тадбирнинг асосий мақсади – Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали нишонлаш, истиқболимиз туфайли юртимизда рўй бераётган ўзгаришлардан, аждодларимизни илм-фан ва маънавият хазинасидан тўла бахраманд бўлишимиз учун амалга оширилаётган ишларни биз ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир ҳақиқатни, яъни, бизнинг Ватанимиз битта барчамизга азиз, бетакрор Ўзбекистон. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, биз уни обод этишга, ҳимоя қилишга нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-синглларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларнинг ҳаётини ҳам шу бурчингнинг не чоғлик адо этишингга боғлиқ деган тушунчани уларнинг қалби, онгу шуурига сингдиришдан ҳақида гапириб ўтди.

Суҳбат давомида ташриф буюрган меҳмонлардан Жиззах шаҳар кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаев, “Қассоблик” маҳалла фуқоролар йиғини раиси С.Ропиев, 3-сон маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий раҳбари А.Иномовлар сўзга чиқиб, тадбирни ўтказиш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Суҳбат сўнгида ҳамма бир овозда шу қарорга тўхталишди: Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб, спорт мусобақаси, туманларда ҳам шу тарзда тадбирлар ўтказилиши ўтказиш, тадбирга Жиззах вилоят Халқ ижодиёти ва маънавий маърифий ишлар илмий услубият маркази ходимлари, Жиззах вилоят Шароф Рашидов номидаги ахборот-кутубхона маркази ходимлари, вилоят, шахар кўзи ожизлар жамияти ишчилари, 3-сон маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлари ва ёшлар кулуби ходимлари таклиф этилиш ва даврани олиб бориш вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимаси Ў.Расуловага юклатилди.

Тадбир вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ҳовлисида бўлиб ўтиши режалаштирилди. Тадбир куни ҳовли байрамони тарзда безатилиб, “Сен ягонасан муқаддас Ватаним” мавзусида китоблар кўргазмаси ва ҳар хил гуллар, байроқчалар, шарлар билан безатилади. Ҳовлининг  ўнг томонига овоз кўтаргич мосламалар ўрнатилади.

Тадбир кечаси ўтказиш вақтини ҳамкор ташкилотлар билан келишган ҳолда 18 август соат 9:30 да деб белгилаб олинди. Суҳбатда 20 нафар иштирокчи қатнашди.

IMG_0865

0866086708680869

ДАВРА СУҲБАТИ: “ЁШЛАР ОИТС ВА ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ”

1531652-610x385-215x193   16 июл куни вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан  ортириллган иммунитет танқислиги синдроми ва гиёҳвандликка қарши курашиш юзасидан  “Ёшлар ОИТС ва гиёҳвандликка қарши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    Давра суҳбати вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг ўқув зали  бўлимида бўлиб ўтди. Давра суҳбатини комарм ходимаси М.Акбарова олиб борди.

Тадбирни очиб бериш учун сўз марказнинг тажрибали ходими Ё.Ҳайитбоевга берилди.

IMG_0864    – Гиёҳвандлик – энг зарарли ва хавфли одатлардан биридир, – дейди Ё.Ҳайитбоев. –  Гиёҳвандликни XXI-аср “вабоси” десак, хато бўлмайди. Ҳозирда, бутун ер юзидаги  давлатларда гиёҳвандликка қарши кураш кетмоқда. Чунки, гиёҳвандлик – инсон  саломатлигига ҳалокатли таъсир қилиб, ўлимга маҳкум этаётган иллатдир. Дунё бўйича  инсонлар, айниқса, қувватга тўлганлар бу оғунинг асирига айланишмоқда. Гиёҳвандлик  моддасини истеъмол қилганлар маънавий қиёфасини йўқотади, ақл-идрок, фикрлаш,  эслаш қобилияти, руҳияти бутунлай издан чиқади. Ҳаё, ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат каби  инсоний фазилатлар йўқолади. Ота-она, бола-чақа, оила, маҳалла, жамоа каби фазилатлар  уларни умуман қизиқтирмайди. Гиёҳванд соғлиғини бутунлай йўқотиб, жамиятдан ажралиб  қолади, охир-оқибатда ажал жарига қулайди.

    Рисунок1Шундан сўнг марказ кутубхоначиси М.Акбарова йиғилганларга ушбу маърузани ўқиб  эшиттирди: – 2014 йилда мамлакатимиз ҳуқуқ-тарғибот органлари томонидан  ҳудудимиздан ўзга мамлакатларга ўтадиган 2,3 тонна гиёҳванд моддалар ушлаб қолинди  ва мусодара қилинди. Агар бу наркотик моддалар ўтказиб юборилганда, унинг натижаси  ўлароқ қанчалар одамларнинг ёстиғини қуритишга асосий сабаб бўлишини назарда  тутадиган бўлсак, унинг шунчалар даҳшатли эканлигини ҳис этамиз.

Азиз йиғилган меҳмонлар!

    Гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига асло йўл қўймайлик. Бизнинг бахтимиз, келажагимиз бўлган ёш авлодни бу йўлга кириб кетишига бефарқ блмайлик. Чунки биз озод, обод ватан қуриш учун меҳнат қилмоқдамиз. Шу юзасидан маҳаллаларда, ўқув юртларида, хуллас аҳоли ўртасида унинг олдини олиш учун кенг тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини унутмайлик. Салбий одатларга йўлиқмай жамиятда соғлом турмуш тарзи, соғлом муҳитни шакллантиришда ота-оналарнинг, маҳалланинг ҳамда барчамизнинг бирдамликдаги ҳаракатимиз муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Зеро, “Куч – бирликда”.

     – Ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва зино ислом таълимотидаги энг жирканч тушунчаларидан бири, – дейди вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Шаҳноза Мамадиева. – Уларга ружу қўйиш оқибатида турли касалликларга чалиниш ва кайф таъсирида ҳар хил жиноятлар содир этилиши мумкин. БРисунок2ундай салбий ҳодисаларни олдини олиш мақсадида биз маънавият тарғиботчилари нафақат ёшларимизни балки, бутун аҳолининг маънавий салоҳиятини юксалтириш чораларини янада кучайтиришимиз лозим.

Тадбир сўнгида марказ кутубхоначиси М.Акбарова томонидан иштирокчиларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини акс эттирувчи суратларни намойиш этди.

ДАВРА СУҲБАТИ: “БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ”

ррррр7     15-июл куни “Қассоблик” маҳалла фуқаролар йиғинининг биносида Вилоят кўзи ожизлар  махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан вояга етмаган ёшлар билан ишлаш  бўйича “Биз буюк юрт фарзандларимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    Давра суҳбатига марказ ходимлари ҳамда “Қассоблик” маҳалла фуқаролар йиғини  фаоллари, инспектори ва фуқаролари таклиф этилди.

     Суҳбатини фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлим ходимаси Ш.Маҳмудова олиб борди ва ушбу давра суҳбатининг ўтказилишининг мазмун моҳиятини тушунитириш учун маҳалла фуқаролар йиғини инспекторига сўз берди.

     – Униб-ўсиб келаётган ёш авлод онгини зарарли одатлардан сақлаш, уларни маънавий комиллик сари юксалтириш бизнинг бош мақсадимиз, – дейди “Қассоблик” маҳалла фуқаролар йиғини инспектори И.Умаров. – Шундай экан, биз катталар барча ёшларни турли нопок йўлларга кириб кетмасликлари учун зарур чора-тадбирларни кўришимиз, мана шундай давра суҳбатлари орқали уларнинг маънавий онгини шакллантириш ғояларини тарғиб қилиб боришимиз лозим.

     Давра суҳбатини янада кенгроқ ёритиш мақсадида Ш.Маҳмудова мавзу юзасидан тайёрланган ўз маърузасини ўқиб эшиттирди: – Мамлакатимиз раҳбари ўз сўзларида ёшлар масаласи сиёсатнинг марказида турганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Дарҳақиқат бизнинг келажагимиз ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки ёшларимиз қўлидадир. Шу сабабли истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ ёшларнинг баркамол инсон бўлиб етишишлари яратилаётган шарт-шароитлар бугунги кунда янада кучайтирилмоқда. Бугунги кунда ёшлар тарбиясида “оила-мактаб-маҳалла” ҳамкорлигининг ижобий натижа беришини кўп гапирамиз. аммо унутмаслигимиз лозимки, фарзандларимиз дунёқарашининг шаклланишида, ундаги ижобий ва салбий ҳолатларнинг пайдо бўлишида асосий масъулият оила зиммасида бўлади. “Қуш уясида кўрганини қилади” дейди халқимиз. Бола энг кўп андозани оила, яъни, ота-онасидан олади. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстримистик таъсирлардан, тубан “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириб келинмоқда. Вояга етмаган ёшлар эртанги келажагимиз, миллатимиз давомчиларидир. – деб ўз сўзини якунлади.

     Тадбир иштирокчилари вояга етмаганларнинг жиноятга йўл қўйиши сабабларини ва унинг оқибатлари олдини олиш  тўғрисидаги ўз фикр ва мулоҳазаларни алмашишди.

ДАВРА СУҲБАТИ: “ТИНЧЛИГИМИЗ ДУОГУЙЛАРИ”

6

        1 июл куни 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Жиззах вилоят кўзи  ожизлар махсус ахборот-ресурс марказига қарашли “Ногиронлар реабилитация маркази”  қошида ташкил этилган кўчма кутубхонасида “Тинчлигимиз дуогуйлари” мавзусида давра    суҳбати бўлиб ўтди.

    Давра суҳбатида Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари, Ногиронлар реабилитация маркази ходимлари ҳамда марказда даволанувчи  кекса ногиронлари қатнашдилар.

       Суҳбатни “Ногиронлар реабилитация маркази” директори М.Бабаев очиб берди.999999

   – Президнтимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22  йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги “Мамлакатимизни демократик янгилаш  ва модернизациягв қаратилган тараққиёт йў лимизни қатъият билан давом эттириш – бош  мақсадимиз” номли маърузасида янги йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилди.  Мамлакатимзда янги йилнинг бундай ногмланиши инсон омилига бўлган эътибор давомли, изчил, узлуксиз эканлигини англатади. Бу ёш авлодни ота-боболарини ҳурмат қилиш, уларни ўтганлар хотираси, бебаҳо маданий меросига нисбатан ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялашга ундайди. – дейди М.Бабаев.

8888888

    Суҳбат давомида Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси  Г.Қодирова томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан тайёрланган  маърузасида шундай дейди: – Мустақиллик йилларида мамлакатимизда кесаларни  эъзозлаш, уларни ҳурматини жойига қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар сифати  жиҳатдан янги босқичга кўтарилди. Уларнинг пенсия ва нафақалар мунтазам ошириб  борилмоқда. Энг тяхши санато рийлар, дам олиш масканлар, даволаниш муассасалари  кесаларга хизмат қилмоқда. Бундай муассасаларда улар учун алоҳида имтиёзлар ҳам кафолатланган. Она диёримизда катталарга ҳурматни ҳар қадамда, ҳар дақиқада кўришимиз мумкин. Мамлакатимизда ўтказилаётган барча байрам ва тантаналарда, тўй-томошаларда ёшлар томонидан катталар улуғланади, уларга алоҳида эътибор ҳамда ғамхўрлик кўрсатилади.

   – “Бугунги кунда яратилаётган шарт шароитлар учун Президентимизга, Давлатимизга минг рахмат! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз тўкин бўлсин,” – дейди давранинг энг кекса, азиз меҳмони 85 ёшни қаршилаган онахонимиз Зарифа Бозорова.

     Суҳбат сўнгида марказимиз кутубхоначиси Муҳайё Акбарова сўзга чиқиб, мана шундай эзгу тадбирларни ўтказиш туфайли халқимизни янада жипслаштириш, меҳр-оқибат, кичикларга иззат, аёл зотига, авваламбор оналарга чексиз меҳр ва эҳтиром сингари қадриятлар ёшларимизнинг қалби ва онгига чуқур сингдиришда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Давра суҳбати турли мулоҳаза ва фикрларга бой ҳамда мазмунли ўтди.

“Маънавиятли инсон қабиҳ иллатлар домига тушиб қолмайди”  

26-июн – “Гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан Жиззах вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг ўқув залида марказ ходимлари томонидан “Маънавиятли инсон қабиҳ иллатлар домига тушиб қолмайди” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази, вилоят Кўзи ожизлар жамияти, 3-сон маданият дам олиш маскани ҳамда Шароф Рашидов номидаги Ахборот кутубхона маркази ходимлари иштирок этишди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан “Маънавиятли инсон қабиҳ иллатлар домига тушиб қолмайди” мавзуси асосида китоблар кўргазмаси ташкил қилинди.

Тадбирни вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фахрийси Ёқуб Ҳайитбоев очиб берди ва ёшларимиз онгини уларга ёд бўлган ғоялардан тозалаш ва уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш ҳамда зиё масканларига жалб қилишда ҳар биримиз масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида 3-сон маданият дам олиш маскани бадиий раҳбари А.Иномов ҳамда Вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази директори ўринбосари Ш.Мамадиевалар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида иштирокчилар ижросида гиёҳвандликка қарши курашишга даъват этувчи маърузалар, саҳна кўриниши ҳамда ажойиб рақслар намойиш этилди.

Ўғилой Расулова,

Вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси.

 

 

Алишер Навоий меросини ёш авлод онгига сингдириш, уларни шоир ижоди билан яқиндан таништириш мақсадида вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ва Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда 9 феврал куни буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 572 йиллигига бағишлаб “Шарқона шеърият султони” деб номланган байрам кечаси ташкил этилди. Кеча Жиззах вилояти ахборот-кутубхона маркази ўқув залида бўлиб ўтди. Кечага Жиззах вилояти Халқ ижодиёти ва илмий услубият маркази, Жиззах шаҳар Кўзи ожизлар жамияти, 3-сон маданият уйи, Санъат коллежи талабалари таклиф қилинди. Кечани Жиззах вилояти ахборот-кутубхона маркази ходимаси Н.Умарова олиб борди. Кеча АКМ ходимаси Н.Мусажонова очиб берди. Жиззах вилояти Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фахрийси Ё.Ҳайитбоев сўзга чиқиб, А.Навоий ҳаёти ва ижоди ҳамда “Топмадим” ғазалидан намуналар келтирди. Кеча давомида ахборот-кутубхона маркази ходимаси Ю.Абдуллаева “А.Навоийнинг ҳаёти ва ижоди” номли маърузаси билан иштирок этди. Ш.Рашидов номидаги ахборот-кутубхона маркази ҳамда Жиззах вилояти Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ҳамда “Алишер Навоий шогирдлари даврасида” номли саҳна кўриниш намойиш этишди. Кеча давомида марказ ходимаси Н.Холматовага ўзининг мумтоз рақси билан иштирокчиларнинг кўнглидан жой олди. Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказида фойдаланувчилар учун “Миллатимизнинг бетимсол ғурури” мавзусида китоб кўргазмаси чиқарилди. Кечага 68 нафар иштирокчи қатнашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Ақли билан олди жаҳонни”

14 феврал куни вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг ўкув залида Захриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 530 йиллиги муносабати билан Ш.Рашидов номидаги ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Ақли билан олди жаҳонни” мавзусида бадиий кечаси ташкил этилди. Кечага 3-сон маданият уйи, Халқ ижодиёти маркази, Жиззах вилоят, шаҳар Кўзи ожизлар жамияти раислари ва фойдаланувчилар таклиф этилди. Бадиий кечасини хизмат кўрсатиш бўлими ходимаси К.Зухурова олиб борди. Тадбирни Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фахрийси Ё.Ҳайитбоев очиб бериб, ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намоёндаси, давлат арбоби, Захриддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобурнинг ҳаёти ва ижодидан келган фойдаланувчи ва меҳмонларга маъруза қилди. Сўз навбати Жиззах вилояти Кўзи ожизлар жамияти раиси Исматилла Гаппаровга берилиб, у Захриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўли ўсиб келаётган ёшларимиз ҳаётида ибрат мактаби эканлигини таъкидлаб, Бобур ижоди ҳақидаги ўз фикрларни билдириб ўтди. Бадиий кеча давомида Жиззах шаҳар Кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаевга, Халқ ижодиёти ва илмий услубият маркази ходимаси Н.Бердиевага, Ш.Рашидов номидаги АКМ ходимаси Х.Ботировалар сўзга чиқишиб Бобурнинг ҳаёти, ёзган шеърлари биз ёшлар учун ўрнак бўладиган қилиб қолдирган ишлари ҳақида гапириб ўтишди. Кечада Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ҳамда Ш.Рашидов номидаги ахборот-кутубхона маркази ходималари Захриддин Муҳаммад Бобурнинг ғазалларидан намуналар ўқиб беришди. Кеча давомида Ш.Рашидов номидаги АКМ томонидан ташриф буюрган меҳмон Бахтиёрова Сабрина йиғилган меҳмонларга ажойиб тановар куйига рақси тушиб, меҳмонларни дилини хушнуд этди. Тадбир сўнгида Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ҳамда Ш.Рашидов номидаги АКМ маркази ходимлари билан биргаликда Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асаридан саҳна кўриниши намойиш этиб, барча меҳмонлар ва фойдаланувчилар қалбидан чуқур таассурот қолдирди. Бадиий кеча 55 нафар иштирокчи қатнашди.

“Аёл-обод турмуш бунёдкори”

Қалбларга қувонч инсонларга шижоат бағишлаб гўзал ва бетакрор баҳор фасли кириб келди. Инсонлар бежизга чеҳралари гул мисол зебо аёлларимизни фасллар келинчаги баҳорга ўхшатишмайди. Зеро, уларнинг ҳар иккиси ҳам нафосат ва латофат рамзи ҳисобланишади. Шундай экан аёлларимизга ҳурмат-эҳтиром онларини бахш этувчи ажойиб байрам Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда 1март Зулфияхоним таваллуд топган кун анъаналарга кўра вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази, ҳамда вилоят “Ўлкашунослик” музейи ходимлари билан биргаликда 2 март куни Жиззах вилояти Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театрида “Аёл-обод турмуш бунёдкори” мавзусида “Балли қизлар” кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танловга Жиззах вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий услубият маркази, Жиззах вилояти Кўзи ожизлар жамияти, 3-сон Кўзи ожизлар маданият уйи жамоаси, Жиззах туман маданият уйи жамоаси, Жиззах шаҳар Кўзи ожизлар жамияти ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Юнус Ражабий номидаги драма театри ёрқин ранглар ва байрамга ҳам оҳанг тарзда безатилди. Даврани Жўраев Бегзод ва Бойзақова Ферузалар олиб боришди. Танловни Жиззах вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқарма бошлиғи ўринбосари Фахрадов Камол Жамолович очиб бериб мунис мўътабар аёлларимизни, лобар қизларимизни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаб, кўрик танловни ташкил этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб “Кўрик танлов” низоми билан таништириб ўтди. “Балли қизлар” кўрик танловида Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказидан Жўрақулова Маҳлиё, Мелиева Феруза, Зухурова Камола “Ўлкашунослик” музейидан Мелива Махфуза, Абдуллаева Насиба, Бўриева Зарифалар қуйидаги шартлар бўйича ўзаро беллашадилар.

1. Таништирув. 2. Савол ва жавоблар. 3. Пазандалик. 4. Эркин мавзу.

Саҳнада бизнинг миллийлигимиз рамзлари “Келин салом”, “Лапар” ва бошқа ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган анъаналаримиз намоён бўлди. Тадбир давомида Жиззах вилояти Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театри ходимлари ўзларининг юморга бой саҳна кўринишлари билан актёрлик маҳоратларини намойиш этишиб, меҳмонларнинг кўнглидан жой олишди. Қизлар бирин-кетин шартлар бўйича ўзларининг маҳорат ва иқтидорларини намойиш этиб янги ҳаёт остонасига қанчалик тайёрликлари тадбирда давомида намоён бўлди. Ҳакамлар шартлар давомида қизларни одилона баҳолаб боришди ва танлов якунида қизларни номинация бўйича баҳолашиб, Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказидан Жўрақулова Маҳлиёга энг олий ўрин “Маърифат маликаси” номинацияси берилди. Қизларга Жиззах вилоят Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази раҳбарияти, Жиззах вилоят “Ўлкашунослик” музейи раҳбарияти, Жиззах вилоят КОЖ ҳамда “Қассоблик” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан эсталик совғалари топширилди. Кўрик танлов Жиззах вилоят, Жиззах шаҳар ОАВлари ходимлари томонидан тасвирга олинди. Илмий услубият бўлими томонидан кўрик танлов низоми, дастури ҳамда Зулфия Исроилова ҳаёти ва ижодига бағишлаб “Нилуфар гулининг тимсоли” мавзусида услубий қўлланма тайёрланди.

“Диёримни қучаман”

Атрофимизни ўраб турган табиат ва ҳаёт воқеаларини поэтик ижод қилиб, инсон тасаввурини бойитиш-бадиий адабиётнинг асосий вазифасидир. Ижод аҳли олдида турган бу вазифа, айниқса болалар адабиётида муҳим ўрин тутади. Униб ўсиб келаётган келажак авлодни қолаверса, Жиззах вилояти Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фойдаланувчиларни китобга бўлган меҳрини янада уйғотиш. Истеъдодли шоир ва шоираларни оммага тарғиб этиш мақсадида 2 апрел “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан 3 апрел куни кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар махсус мактаб интернатининг тадбирлар залида Жиззах вилояти маданиятининг юксалишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ажойиб инсон, ўз устида тинимсиз иш олиб бораётган серқирра ижодкор, ёшларимизга ўрнак бўладиган маънавиятли ва маданиятли комил устоз, болалар шоири ва драматург Ҳусан Убайдуллонинг “Диёримни қучаман” номли китоб тақдимоти ташкил этилди. Тақдимотда Жиззах вилояти Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фахрийси Ё.Ҳайитбоев, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлим бошлиғи шоир ва драматург Туроп Мақсуд, Жиззах Давлат Педагогика институти “Мусиқий таълим” бўлими доценти Раҳматилла Саримсоқов, Жиззах вилояти Халқ ижодиёти маданий-маърифий илмий-услубият маркази директори Содиқ Лутфуллаев, шоир ва таржимон Рўзимуҳаммад Шабнам, бастакор Суннат Раимжонов, Жиззах вилояти 2-сон мусиқа ва санъат мактаб ўқитувчиси, “Шуҳрат” ордени соҳибаси Ойша Бердиева сўзга чиқиб, “Диёримни қучаман” шеърий тўпламида Ватанга муҳаббат, она-бола ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳаётга бўлган ишонч, болаларча беғуборлик ўз ифодасини топганлигини, шоир болалар ҳис туйғуларини ёрқин ифодалаш билан бирга болаларни ақлини чархловчи топишмоқлар ва метограммалар орқали уларни мушоҳада юритишга ҳаракат қилганлиги, шу жумладан “Ўзбекистон шоним ўзинг”, “Азиз муаллим”, “Диёримни қучаман”, “Дадажоним, дадажон” каби шеърлари, “Болаларнинг ўзи ширин, ўзидан сўзи ширин”, “Катталар гапи миттивой тасаввурида” номли драмаларида болаларга бўлган эътиборни, уларнинг қалбига йўл топа олганлиги ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.Тақдимот давомида 2-сон мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари Ҳусан Убайдуллонинг ижодидан шеърларидан ва қўшиқлар ижро этишди. Китоб тақдимотида кўзи ожиз фойдаланувчилар Ҳусан Убайдуллонинг “Диёримни қучаман” номли китоби ҳақидаги ўз фикрларини билдирди ва шоирга ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Ушбу китоб тақтимоти ОАВда кенг ёритилди. Тақдимотда 105 нафар иштирокчи қатнашди.

“Аждодларимиз хотираси – мангу барҳаёт”

8 май куни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш ҳамда ўқув зали бўлими ходимлари томонидан 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларимиз хотираси – мангу барҳаёт” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирга “Қассоблик” маҳалласида яшовчи II-жаҳон урушида фронт ортида хизмат қилган фахрий отахонлар, Жиззах вилояти Халқ ижодиёти ва маънавий-маърифий ишлар илмий услубият маркази ходимлари, Жиззах вилоят, шаҳар Кўзи ожизлар жамияти раислари, Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар махсус мактаб интернати директори, Жиззах вилояти ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва Кўзи ожизлар махсус ахборот ресурс маркази фойдаланувчилари таклиф этилди. Даврани Жиззах шаҳар Кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаев очиб берди ва даврани олиб бориш учун марказ ходимаси Р.Мамажоновага берди. Тадбир давомида Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан шеърлар, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Тадбир сўнгида марказ раҳбарияти ҳамда ҳомийлар томонидан фахрийларга эсталик совғалари топширилди.

“Қувноқ эстафета” спорт мусобақаси

31 май куни Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ҳовлисида Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-услубият маркази, Жиззах вилояти КОЖ, Жиззах шаҳар КОЖ, 3-сон маданият уйи билан ҳамкорликда 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” мавзусида мусиқий тадбир ташкил этилди. Тадбирга кўзи ожизлар махсус мактаб интернати ўқувчилари, меҳр-мурувват шаҳарчасида яшовчи кўзи ожиз ногиронларнинг фарзандлари, 1-сон мусиқа мактаби ўқувчилари, кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ёш фойдаланувчилари, “Наврўз” номли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари иштирок этди. Байромона безатилган саҳнада даврасини марказ ходимлари Р.Мамажонова ва Д.Очиловалар олиб борди. Даврани Жиззах вилояти Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази илмий-услубият бўлим мудираси Ш.Мамадиева очиб бериб, болажонларни байрам билан табриклади. Болажонларни табриклаш учун Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-услубият маркази ходими, болалар шоири Ҳ.Убайдулло, Жиззах 1-сон мусиқа мактаби раҳбари С.Раимжонов, Жиззах вилояти кўзи ожизлар жамияти раиси И.Гаппаров, 3-сон маданият уйи раҳбари С.Иргашовалар Ўзбекистонимизнинг порлоқ келажаги бўлмиш болажонларни байрам билан чин юракдан табриклаб, ўз дил изҳорларини билдиришди. Тадбирда Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилари иштирокида “Қувноқ эстафета” мусобақаси ташкил этилиб, мусобақада “Лочин” ва “Бургут” гуруҳлари 2 шарт яъни арқон тортиш ва копток улоқтириш каби машғулотларида ўзларининг маҳоратларини кўрсатиб, “Лочин” гуруҳи ғолиб бўлди. Тадбир давомида 1-сон мусиқа мактабининг “Ниҳол” эстрада гуруҳи болалари ижросида “Ватан мадҳи”, “Бойчечак” қўшиғи, шу мактабнинг ўқувчиси Эсонов Давронбек “Онажон” қўшиғи, кутубхонамиз фаол фойдаланувчиси Н.Шаропов “Ёронлар” қўшиғи, Т.Омонов “Ватан” қўшиқлари билан ҳамда кутубхонамиз ёш фойдаланувчилардан М.Ўктамова, М.Носирова, К.Маматова, М.Турсунбоевалар ўзларнинг ажойиб рақслари билан иштирокчиларнинг қалбидан ўчмас жой олди. Тадбир байрамона шукуҳда давом этиб, ҳомийлар томонидан иштирокчи болажонларга, мактабгача таълим муассаси тарбияланувчиларига, тадбирга ташриф буюрган болажонларга байрам совғалари топширилди. Байрамда 215 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбир вилоят ОАВ да ёритилди.

 

 

 

 

“Сенинг меҳринг билан яшаймиз Ватан”

30 август куни Жиззах вилояти Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ҳовлисида Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги олдидан “Қадр қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон” шиори остида “Сенинг меҳринг билан яшаймиз Ватан” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Жиззах вилояти Халқ ижодиёти илмий-услубият маркази ходими Ҳ.Убайдулло, Жиззах ҳақиқати мухбири Жўра Маматқул, Жиззах вилояти Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, Жиззах шаҳар Кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаев, №1-сон болалар мусиқа мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирни Жиззах вилояти Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходималари Д.Очилова, Р.Мамажоновалар олиб боришди.

Тадбирни Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Мамадиева очиб бериб, Мустақиллигимизнинг 22 йиллик шодиёнаси билан барчани табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти Раёсат раиси А.Абдунабиевнинг Жиззах аҳлига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбир давомида Халқ ижодиёти маркази илмий услубият бўлим ходими Ҳ.Убайдулло, Жиззах ҳақиқати мухбири Жўра Маматқул, Жиззах вилояти Ахборот-кутубхона маркази ходимаси М.Умурзоқова, Жиззах шаҳар Кўзи ожизлар жамияти раиси О.Сағдуллаевлар тадбир қатнашчиларни Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги билан табриклаб ўз истакларини билдиришдилар. Табрик сўзлари якунланиб, Жиззах вилояти Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс ходимлари томонидан тайёрланган бадиий қисмга уланиб кетиб, унда №1-сон болалар мусиқа мактаби ўқувчилари доира садолари остида ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари ҳамда 3-сон маданият уйи ходими А.Иномов ва Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг фаол фойдаланувчиларидан М.Дўлиевалар ўзларининг “Ватан”деб номланган қўшиғи, С.Ҳазратқулова бадиий гимнастика чиқишлари билан, Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари Ф.Мелиева, Н.Холматова, М.Жўрақулова, К.Зухурова ва бошқалар рақслари, Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари билан иштирок этишди. Тадбир якунида Кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходими М.Тошиева йиғилганларни яна бир бор Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги билан табриклаб, байрам тадбирини якунлади. Тадбирда 155 та иштирокчи қатнашди. Тадбир мазмунли ва мароқли якун топди.

 

 

 

 

 

O’tkazilgan tadbirlardan fotolavhalar

Read more…